Mavzu: Дэн Брауннинг «Ибтидо»
1. karolina_2427 (M) (62) [off] | TXT | 2| 15 May 2021, 10:03
Ўтган ойнинг энг шов-шувли премьераси Дэн Брауннинг «Ибтидо» романи бўлди десам адашмайман. Китобни тажрибали таржимон Орифа Ғуломова ўзбек тилига ўгиргани янада қувонарли. Деярли олти ой барча йирик рейтингларни бошқарган, сўнгги ўн йилликнинг сотув рекордларини янгилаган ушбу китобни чиққан 2018 йили ўқиб тугатгандим. Ўша вақтда роман бунчалик тез ўзбек тилига таржима қилинишини хаёлга ҳам келтирмагандим. Энди сизда уни ўзбек тилида ўқиш имкони бор.

Китоб нима ҳақида?

Гарвард Университети профессори Роберт Ленгдон Билбаодаги замонавий санъат музейига махсус маросимга келади. Маросимда инсониятнинг ўтмиши ва келажагини ўзгартириб юборадиган янги илмий кашфиёт тақдим этилиши керак. Кеча ташкилотчиси Эдмонд Кирш миллиардер футуролог, унинг технологик кашфиётлари ва башоратлари бутун дунёга машҳур.

Эдмонд бир вақтлар Гарвардда Профессор Роберт Ленгдон қўлида таълим олган. Бу сафарги унинг кашфиёти инсониятни қийнаб келган иккита муҳим саволга жавоб бериши керак:

1. Биз қаердан келганми?

2. Бизни келажакда нима кутмоқда?

Аммо тадбир вақтида Эдмонд отиб кетилди. Хўш, унинг ўлими кимга керак бўлди? У нимани кашф қилган эди?

Профессор Роберт Ленгдон энди шу саволларга жавоб қидиришга мажбур. Саволлар шунчалик нозикки, ўзининг ҳаёти ҳам хавф остига қолади...



Роман воқеалари Испаниянинг Мадрид, Билбао, Барселона каби шаҳарларида юз беради. Воқеалар ривожи китобхонни ўзига боғлаб қўяди ва қарийб 700 бетлик китоб бир нафасда ўқилади.


Сиз китобни ўқиб туриб, нафақат воқеалар ривожидан ва Испанияга бетакрор саёҳатдан лаззатланасиз, шунингдек замонавий технологиялар, сунъий интеллект ҳақида муҳим фалсафий билимларга эга бўласиз.

Китобни Ўзбекистоннинг хоҳлаган ҳудудидан Asaxiy Uz орқали харид қилишингиз мумкин:
Ma'lumotlar
Mavzu id raqami: 3576
Mavzuga oid xabarlar soni: 1 ta
So'ngi faollik vaqti: 15 May 2021, 10:03
Mavzuni ko'rishgan: 2 kishi
» txt shaklida yuklab olish
» Mavzudagi yangi xabarlardan xabardor bo'lishni rad etish
www.uzmasters.ru Onlayn 111 (0/111)
www.uzmasters.ru Forumga a'zo bo'lish
www.uzmasters.ru Forumdan qidirish
www.uzmasters.ru Bosh sahifa
Яндекс.Метрика UzMasterS.Ru