Mavzu: Уолтер Тевис: Қироличанинг юриши
1. karolina_2427 (M) (62) [off] | TXT | 3| 15 May 2021, 10:08
"Қироличанинг юриши" Уолтер Тевис
"Qirolichaning yurishi"



Ота-онасидан эрта айрилган Элизабетни биқиқ ва заҳматга тўла етимхона ҳаёти қарши олди. “Мумкин”, “Мумкин эмас” деган темир қоидалар, қатъий тартиб-интизом остида тарбияланаётган қизалоқ турли тазйиқларга қарамай етимхона фарроши жаноб Шейбелдан шахмат ўйнашни ўрганди ва фавқулодда бу ­ўйинга меҳр қўйди.



Табиатан ёлғизликка мойил асар қаҳрамони тунларни хаёлан шахмат тахтаси устида ўтказар, доналарни кўз олдида гавдалантирар, унинг бутун фикру хаёлини ўйиннинг оҳанрабоси ўзига банд қилганди. Китобхон кичкина жуссали Элизабетни кўз олдига келтираркан, шафқатсиз ўйинлар, шафқатсиз юришлар, шафқатсиз ҳужумлар қаршисида мардонавор турган қизалоқнинг иродасига тан бермасликнинг иложини тополмайди. Ўз навбатида Элизабет ҳам ҳар бир ўйинга рақиблари каби шафқатсиз муносабат билан жавоб қайтаради.



Ҳаётнинг турли зарбаларини метин иродаси орқали четлаб ўтган Элизабет образи шахмат ўйнашга иштиёқ уйғотиши билан бир қаторда, ўқувчини қатъият ва кучли хоҳиш-истак албатта муваффақият келтиришига ишонтиради, мақсад сари дадил қадам ташлашга умидлантиради.



Зоҳиран китоб фақат шахмат ҳақида ёзилгандай туюлса-да, ўйиндан бошланғич тушунчаси бўлмаган ҳар қандай одам уни ҳеч бир қийинчиликсиз ўқий олади.
Ma'lumotlar
Mavzu id raqami: 3577
Mavzuga oid xabarlar soni: 1 ta
So'ngi faollik vaqti: 15 May 2021, 10:08
Mavzuni ko'rishgan: 3 kishi
» txt shaklida yuklab olish
» Mavzudagi yangi xabarlardan xabardor bo'lishni rad etish
www.uzmasters.ru Onlayn 94 (0/94)
www.uzmasters.ru Forumga a'zo bo'lish
www.uzmasters.ru Forumdan qidirish
www.uzmasters.ru Bosh sahifa
Яндекс.Метрика UzMasterS.Ru