Mavzu: Изтироб Рашод Нури Гунтекин
1. karolina_2427 (M) (62) [off] | TXT | 3| 15 May 2021, 10:11
Асар бош қаҳрамони Заҳро – мактабнинг катта ўқитув­чиси. Фидойи, жонкуяр, меҳнаткаш, бир сўз билан айтган­да, жонсарак аёл. Заҳронинг бошлиғи, яъни маориф муди­ри уни ниҳоятда ҳурмат қилади, иш борасида муваффақи­ятларини эътироф этади, аммо ходимининг бир жиҳатини сира қабул қилолмайди: Заҳрода раҳм-шафқат, кечириш туйғуси йўқ! Бунинг сабаби балки шафқатсизлик дунёсида қолиб кетган болаликка бориб тақалар, балки бу туйғулар узун тунларда ота-онасининг жанжалларидан қўрқиб, ун­сиз тўкилган кўз ёшлар билан уни тарк этгандир...

Атрофдагиларни ҳайратга соладиган даражада со­вуққонлик билан қабул қилгани – отасининг ўлими Заҳрони кутилмаган воқеалар билан юзлаштиради. Муршид афанди­га тегишли алмисоқдан қолган сандиқ тубидаги эски кунда­лик Заҳронинг юрагида тошдай қотган хотираларни йўққа чиқаради. Бир умр нафратланиб келган отаси, бола қалби билан англагани – беайб опасининг ўлими ва шафқатсизлик қурбони бўлган онаси ҳақидаги қайдлар Заҳрога ҳақиқат­нинг бўй-бастини тўлалигича намоён этади. Ҳақиқат биз­га ёқмаслиги мумкин, аммо уни билишимиз керак... Айнан билмаслик Заҳрони энг олий инсоний фазилатлардан мосу­во қилган эди. Ҳақиқат унга қандай таъсир қилди?
Ma'lumotlar
Mavzu id raqami: 3578
Mavzuga oid xabarlar soni: 1 ta
So'ngi faollik vaqti: 15 May 2021, 10:11
Mavzuni ko'rishgan: 3 kishi
» txt shaklida yuklab olish
» Mavzudagi yangi xabarlardan xabardor bo'lishni rad etish
www.uzmasters.ru Onlayn 106 (0/106)
www.uzmasters.ru Forumga a'zo bo'lish
www.uzmasters.ru Forumdan qidirish
www.uzmasters.ru Bosh sahifa
Яндекс.Метрика UzMasterS.Ru