Mavzu: Асрни қаритган кун Чингиз Айтматов
1. karolina_2427 (M) (62) [off] | TXT | 3| 15 May 2021, 10:30
«Манкурт» атамаси илк бора тилга олинган ушбу асар нимаси билан китобхонга яқин?‎



Асарнинг асосий қаҳрамонлари бўлган оддий мехмат кишилари - Эдигей Бўрон, Казангап, ‎Бўкей, Уккубола, Абутолиб Қуттибоев, Зарифа образларидаги ўзига хос характер, ички ‎олам, улар бошидан кечган мусибат китобхон қалбига шу даражада яқинки, гўёки улар ‎биздан унчалик ҳам олисда эмасдек...‎



Казангапни Бўронли бекатидан унча узоқ бўлмаган Она Байит қабристонига дафн этишга ‎ундаган сабаб хамда Найман онанинг фарзанди томонидан фожиали ўлдирилиши ‎ўртасидаги боғлиқлик асарнинг бутун бир моҳиятини очиб беради.‎

Манқуртга айланган фарзанди Жўломонни ниҳоят минг азоблар билан топган онаизор ўз ‎боласига онаси эканлигини уқтиролмайди. Худди шунингдек, инсоний туйғуларидан ‎мосуво бўлган, ҳатто отасининг майитини қаерга кўмиш кераклигига бефарқ бўлмаган ‎ҳолда, қабр учун танланган маконга беписандларча қараган онгли Собитжон янги замон ‎манкурти сифатида тасвирланади.‎
Ma'lumotlar
Mavzu id raqami: 3581
Mavzuga oid xabarlar soni: 1 ta
So'ngi faollik vaqti: 15 May 2021, 10:30
Mavzuni ko'rishgan: 3 kishi
» txt shaklida yuklab olish
» Mavzudagi yangi xabarlardan xabardor bo'lishni rad etish
www.uzmasters.ru Onlayn 126 (0/126)
www.uzmasters.ru Forumga a'zo bo'lish
www.uzmasters.ru Forumdan qidirish
www.uzmasters.ru Bosh sahifa
Яндекс.Метрика UzMasterS.Ru