Mavzu: Зукколар ва ландовурлар Малколм Гладуелл
1. karolina_2427 (M) (62) [off] | TXT | 3| 18 May 2021, 14:32
Бу фоний дунё ҳаётини адолатли деб бўлмайди. Пул, ҳокимият, шон-шуҳрат ва омад одамларнинг барчасига тенг тақсимланган эмас. Нега айрим одамларнинг ҳамма нарсаси бор, бошқа одамларда ҳеч вақо йўқ? Омаднинг сабабларини фақат инсоннинг табиат инъом этган шахсий фазилатлари билан боғлаш тўғримикин?

Малколм Гладуэлл ҳар доим мутлоқо тасодиф ҳисоблаб келинган муваффақиятларнинг замирида ётган яширин қонуниятларни топган биринчи инсондир. Бу қонуниятлар нега буюк хоккейчилар, қоида тариқасида, январда туғилган бўлишини ва ҳеч қачон октябрда туғилмаслигини; нима учун математикани осиёлик талабалар бошқалардан кўра осон ўзлаштиришини; нега Нью-Йоркнинг энг обрўли адвокати бўлиш учун албатта яҳудий бўлиш лозимлигини тушунтириб беради. Бу китоб Билл Гейтс, «Битлз» ва Моцартни нима боғлаб туришини ҳамда улар нега тенгдошларидан ўзиб кетганлигини кўрсатади.

«Зукколар ва ландовурлар» — «қандай қилиб муваффақиятли инсон бўлиш» бўйича қўлланма эмас. Бу сиз ўзингизга фойдали тарзда фойдаланишингиз мумкин бўлган ҳаёт қонуниятлари оламига завқли бир саёҳатдир.
Ma'lumotlar
Mavzu id raqami: 3610
Mavzuga oid xabarlar soni: 1 ta
So'ngi faollik vaqti: 18 May 2021, 14:32
Mavzuni ko'rishgan: 3 kishi
» txt shaklida yuklab olish
» Mavzudagi yangi xabarlardan xabardor bo'lishni rad etish
www.uzmasters.ru Onlayn 97 (0/97)
www.uzmasters.ru Forumga a'zo bo'lish
www.uzmasters.ru Forumdan qidirish
www.uzmasters.ru Bosh sahifa
Яндекс.Метрика UzMasterS.Ru