Mavzu: Омма психологияси Густав Лебон
1. karolina_2427 (M) (62) [off] | TXT | 2| 21 May 2021, 07:12
Тасаввур қилинг, омма бир жойда тўпланганини кўриб қолдингиз. Ҳамма куйиб-пишиб, бақириб ўзича ниманидир уқтиряпти. Сиз ҳам омма ичига кирдингиз. Ўн дақиқа ўтар-ўтмас, авомдаги куйинчаклик ва ғазаб ҳисси сизни ҳам эгаллайди. Худдики кимдир сеҳрлаб қўйгандек. Энди сиз, ярим соат олдин режангизда умуман бўлмаган ишларни қиласиз.



Густав Лебоннинг "Омма психологияси" (Инглиз тилида The Crowd: A Study of the Popular Mind) китоби биринчи бор 1885 йилда, француз тилида нашр этилган бўлиб, актуаллигини бугунги кунгача йўқотмай келяпти. Шундан бери неча йил ўтган бўлса ҳамки кичик жамоа лидерларидан тортиб, журналистлару-сиёсатчиларгача ўқишади.



Таниқли психолог бу китобида, омма якка шахсга қандай таъсир ўтказиши, унинг қандай шаклланиши, қай йўсинда ҳимояланиш мумкинлиги, омма таъсирига тушмаслик учун нима қилиш кераклиги ҳақида ёзади
Ma'lumotlar
Mavzu id raqami: 3622
Mavzuga oid xabarlar soni: 1 ta
So'ngi faollik vaqti: 21 May 2021, 07:12
Mavzuni ko'rishgan: 2 kishi
» txt shaklida yuklab olish
» Mavzudagi yangi xabarlardan xabardor bo'lishni rad etish
www.uzmasters.ru Onlayn 126 (0/126)
www.uzmasters.ru Forumga a'zo bo'lish
www.uzmasters.ru Forumdan qidirish
www.uzmasters.ru Bosh sahifa
Яндекс.Метрика UzMasterS.Ru