Mavzu: Телба Федор Достоевский
1. karolina_2427 (M) (62) [off] | TXT | 2| 21 May 2021, 07:16
Эътиборингизга ҳавола этилаётган роман – «Телба»ни турли миллатга мансуб минглаб, миллионлаб китобхонлар севиб мутолаа қиладилар. Нашриётимиз томонидан тақдим этилаётган бу йирик асар 35 йиллик танаффусдан сўнг ўз ўқувчилари билан қайтадан дийдор кўришди. Асарнинг қиммати нимада? Нима учун «Телба»ни ўқиган китобхон даҳо ижодкор – Достоевский ижодига қайта мурожаат қилишга ўзида кучли маънавий эҳтиёж сезади? Китоб қаҳрамони телба, дарвиш бўлгани ҳолда ўқувчини қайси жозибаси билан ўзига тортади? Жавоблар бисёр. Ҳамма замонларда бўлган, ҳамма замонларда учрайдиган – манфаатпараст, бойликка муккасидан кетган жоҳиллар орасида яшаб, инсонийлик моҳиятини сақлаб қолган, одамларга ҳамиша ҳамдард бўлолган, буюк қалби билан яшаган князь Мишкин (телба); ҳаётининг ўта мураккаб ва мушкул дамларида зоҳиран жуда гўл ва заиф кўринган қаҳрамонимизга қалбан муҳтожлик сезган Настасья Филипповна, Аглая каби асарнинг таянч қаҳрамонлари мутолаа якунига қадар ўқувчининг диққат марказида туради. Романнинг ёзилганига юз эллик йилга яқин фурсат ўтган бўлса-да, ундаги қалбни поклашга бўлган даъват, туйғуларни эъзозлаш, ҳар қандай шароитда ҳам ўзлигини йўқотмасдан яшаш кераклиги ҳақидаги таъкидлар, фикрлар китобни мутолаа қилган ҳар бир ўқувчи учун янгилик бўлиб қолаверади.
Ma'lumotlar
Mavzu id raqami: 3626
Mavzuga oid xabarlar soni: 1 ta
So'ngi faollik vaqti: 21 May 2021, 07:16
Mavzuni ko'rishgan: 2 kishi
» txt shaklida yuklab olish
» Mavzudagi yangi xabarlardan xabardor bo'lishni rad etish
www.uzmasters.ru Onlayn 112 (0/112)
www.uzmasters.ru Forumga a'zo bo'lish
www.uzmasters.ru Forumdan qidirish
www.uzmasters.ru Bosh sahifa
Яндекс.Метрика UzMasterS.Ru