Mavzu: Мен Малаламан Малала Юсуфзой
1. karolina_2427 (M) (62) [off] | TXT | 4| 21 May 2021, 21:32
17 ёшида Нобель мукофотига сазовор бўлган муаллифдан ҳаётий қисса.



Малала Юсуфзой: "Мен Малаламан"



Малала Юсуфзой 16 ёшда. У мактабга қатнашни яхши кўради, аммо толиблар қизларнинг мактабга боришни тақиқлаб, бунга итоат этмаганларни ўлим ҳукми билан жазолайди. Кунларнинг бирида Малала минган мактаб автобусининг йўлини толиблар тўсишади...



"Мен ярим тунда яратилган мамлакатда туғилгандекман. Ўлим ёқасига келиб қолганим тахминан пешин вақтига тўғри келади", дея бошланади асар муқаддимаси. Малала интервьюларининг бирида эса "Мен бу китобда адолатсизликка дуч келган, бироқ минг афсуслар бўлсинки сукут сақлашга мажбур бўлган барча қизларга биғишлайман. Биргаликда ҳаракат қилиб, бизни тинглашларига эришамиз!", дейди.



Ушбу китоб 2013 йилда ёзилган бўлиб, муаллиф аёл-қизлар ҳақ-ҳуқуқлари учун курашишда юзага келган қийинчиликларни, қизларнинг мактабга боришини қўллаб-қувватлаши ортидан ўзи дуч келган тазйиқу таҳдидлар ҳақидаги автобиографик қиссадир.
Ma'lumotlar
Mavzu id raqami: 3628
Mavzuga oid xabarlar soni: 1 ta
So'ngi faollik vaqti: 21 May 2021, 21:32
Mavzuni ko'rishgan: 4 kishi
» txt shaklida yuklab olish
» Mavzudagi yangi xabarlardan xabardor bo'lishni rad etish
www.uzmasters.ru Onlayn 123 (0/123)
www.uzmasters.ru Forumga a'zo bo'lish
www.uzmasters.ru Forumdan qidirish
www.uzmasters.ru Bosh sahifa
Яндекс.Метрика UzMasterS.Ru