Mavzu: Ҳаётий ҳикматлар ва танбеҳлар Федор Достоевский
1. karolina_2427 (M) (62) [off] | TXT | 1| 23 May 2021, 22:44
Фёдор Достоевский — бугунги куннинг аксарият китобхони учун севимли адиб. Ўқувчиларининг ёшида чегара йўқ. Муаллифнинг қайси асари бўлмасин, рўбарў бўлган китобхон, сўзсиз, варақлаб кўради. Файласуф адибнинг ёзганлари ҳаётий ҳикматга, инсонийликка чорловчи самимий танбеҳга йўғрилганига мазкур китоб мутолааси орқали яна бир бор амин бўламиз.



Тўплам ёзувчининг ўзбек тилига ўгирилган асарлари ҳақидаги маълумотлар, таржимонлар борасидаги фикрлар ҳамда асарлардан олинган пурҳикмат иборалар, мазмунан чуқур, истеҳзоли танбеҳлардан таркиб топган. Ҳар бир ҳикмат ўқувчини мулоҳазага чорлайди, китобхонни яна асарга мурожаат қилишга ундайди. Шу билан бирга Достоевский билан ҳамфикр бўлишга, унинг дунёқарашидан таъсирланишга сабаб бўлади.



Марҳамат, азиз китобхон, улуғ адибнинг сара ҳикматлари, балки аввал ўқиганингиз, балки ўзингизнинг китобингизга белгилаб қўйган сатрларингиз билан қайта танишинг.
Ma'lumotlar
Mavzu id raqami: 3638
Mavzuga oid xabarlar soni: 1 ta
So'ngi faollik vaqti: 23 May 2021, 22:44
Mavzuni ko'rishgan: 1 kishi
» txt shaklida yuklab olish
» Mavzudagi yangi xabarlardan xabardor bo'lishni rad etish
www.uzmasters.ru Onlayn 136 (0/136)
www.uzmasters.ru Forumga a'zo bo'lish
www.uzmasters.ru Forumdan qidirish
www.uzmasters.ru Bosh sahifa
Яндекс.Метрика UzMasterS.Ru