Mavzu: Ўлим ўпқони Мирпўлат Тиллаев
1. karolina_2427 (M) (62) [off] | TXT | 2| 23 May 2021, 22:48
Темирпўлат Тиллаевни бугунги китобхон яхши танимайди, ёзганларини ҳам кўпчилик ўқимаган. Эҳтимол, пойтахтдан четда яшаб ижод қилиш бунга сабабдир... Бироқ ёзган биргина асари билан аҳли ижод назарига тушиб, яна ўша пайтлари ўттизга етиб-етмай собиқ Иттифоқ Ёзувчилар уюшмасига аъзо бўлиш ҳазил гап эмасди.



Ёзувчини ўзбек китобхонига яқиндан танитиш, жаҳон адабиётига бўйлашгулик қиссаларини яхлит ҳолда тақдим этиш орзуйимиз эди. Мана, шу кун ҳам етиб келибди.



"Ворис" ва "Ўлим ўпқони" қиссасидан иборат китоб нималар ҳақида сўзламайди, дейсиз...



"Ворис" – хасис, пул ва бойликдан бошқаси қулоғига кирмайдиган, одамийлик хислатларини тан олмайдиган Чала отлиғ ота ва унинг бутунлай зидди – тириклик, ҳаёт маъниси фақат моддиятга боғлиқ эмаслигини аллақачонлар англаган ўсмир ўғил ҳақидаги қисса.



"Ўлим ўпқони" эса ўзбек адабиётига жаҳон насрининг анъаналарини дадил олиб кирган асарга айланди. Инсон ботинидаги "чоҳ"нинг нақадар чуқурлиги ҳақида бизни огоҳлантирди. Жаҳон адабиёти "приём"ларидан тузуккина хабардор бўлганлар "Ўлим ўпқони"даги хулоса, мақсадни ҳам равшан англайди.



Икки қиссани ўқиш асноси уларнинг икки сўқмоққа тегишли экани, лекин бориб-бориб йўллари туташиши, муддао якдиллиги кундек ойдинлашади. Инсоннинг ҳали ҳам сирли-сеҳрли жумбоқ экани, очилмаган қирралари талай экани китобни варақлаган сари билинаверади.
Ma'lumotlar
Mavzu id raqami: 3642
Mavzuga oid xabarlar soni: 1 ta
So'ngi faollik vaqti: 23 May 2021, 22:48
Mavzuni ko'rishgan: 2 kishi
» txt shaklida yuklab olish
» Mavzudagi yangi xabarlardan xabardor bo'lishni rad etish
www.uzmasters.ru Onlayn 101 (0/101)
www.uzmasters.ru Forumga a'zo bo'lish
www.uzmasters.ru Forumdan qidirish
www.uzmasters.ru Bosh sahifa
Яндекс.Метрика UzMasterS.Ru