UMUMIY BO'LIM
|
She'riyat dunyosi
|
Mavzu:
Sherlar olami va STSLAR
Mavzu fayllari
(0)
Мусофирликда"... Бегона шахарни кунда кезасан, Барибир ўзингни ёлғиз сезасан, Жим юриб гохида юрак эзасан, Эх нималар булмайди мусофирликда ... Пул деб келдим деб пулни йиғасан, Бировни юртига зурға сиғасан, Тежайман деб узинг буғасан, Эх нималар булмайди мусофирликда ... Хар хил жойлардандан хар хил одамлар, Билишмас аслида бир хил одамлар, Улар ила бироз унутилар ғамлар, Эх нималар бўлмайди мусофирликда ... Дўппи киймайди ўрис чоллари, Чойхона билмайди нодон боллари, Шунданда ғарибдур балки холлари, Эх нималар кўрмайсан мусофирликда ... Онанинг овози ёқимли бироқ, Соғиниб онангга қилиб қўнғироқ, Бироз босилар соғинчли фирок, Эх нималар бўлмайди мусофирликда ... Йўк бўлсанг ўрнингни тузатадилар, Севганинг бошқага узатадилар, Қордайин қалбингни музлатадилар, Эх нималар кўрмайсан мусофирликда ... Инсонни танийсан шайтонларни хам, Гохи бегоналар дардингга малхам, Сен ила топганин кўрарлар бахам, Эх нималар бўлмайди мусофирликда ...
Yuklab olish
Onlayn 214 (0/214)
Forumga a'zo bo'lish
Forumdan qidirish
Bosh sahifa