15.ExcLusive(M)(649)[off]
| TXT | 1| 14 Jul 2017, 21:53
Мата Лукакунинг трансферига муносабат билдирди
«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Хуан Мата Ромелу Лукаку «қизил иблислар»нинг янги футболчисига айланганини юмор билан қарши олди.
«Ромелу Лукакуни табриклайман, у — дунёдаги энг катта бутсалар эгаси», — дея ёзган испаниялик футболчи ўз твиттерида.
«Манчестер Юнайтед» Лукаку билан 5 йиллик шартнома имзолади. Норасмий маълумотларга кўра, трасфер қиймати 75 млн фунтни (85 млн еврога яқин) ташкил этди. У жамоада Златан Ибраҳимовичдан бўш қолган 9-рақамли футболкада тўп суради.
Ушбу трансфер доирасида манчестерликлар ҳужумчиси Уэйн Руни «Эвертон»га бориб қўшилди.
16.ExcLusive(M)(649)[off]
| TXT | 1| 14 Jul 2017, 21:54
Руни «МЮ»дан нега кетди?
«Эвертон» футболчисига айланган ҳужумчи Уэйн Руни «Манчестер Юнайтед»дан яна қадрдон жамоасига қайтиши cабаблари ҳақида гапириб ўтди.
«Куман менга қизиқаётганлигини билишим билан «Эвертон»га қайтишимга шубҳа қилмагандим. Ушбу клубда ўйнашни истадим ва буни раҳбариятга маълум қилдим. Футбол ўйнаб клуб билан омадли лаҳзаларни туймоқчиман. Фақат соврин ютиш учун тўп тепаман – бу бизнинг мақсад ва вазифамиз. Кўпроқўйин амалиётига эга бўлишни истадим. Жозе Моуриньо билан гаплашганимдан кейин, клуб ўзгартириш вақти келганини англадим ва биз у билан ушбу қарорга келдик»,-деди Руни.
Манба: sports.ru
17.Inson(174)[off]
| TXT | 1| 14 Jul 2017, 21:54
Dost klublarga qiziqasizmi deyman nuqul shunaqa mavzular ochib tashlayabsiz
18.ExcLusive(M)(649)[off]
| TXT | 1| 14 Jul 2017, 21:54
"МЮ" Эррерани узоқ йиллар ўзида ушлаб қолмоқчи
"Манчестер Юнайтед" футболчиси Андер Эррерага ўз ватанидан таклиф тушмоқда.
"Барселона" уни Испанияга қайтармоқчи ҳамда ўз таркибини кучайтирмоқчи.
Аммо манкунианликлар яримҳимоячини ҳеч қаерга қўйиб юбормоқчи эмас. Унга узоқ йилга мўлжалланган шартнома таклиф қилишмоқчи. Бироқ айни дамда ушбу шартнома борасида тўлиқ хабарлар мавжуд эмас.
Манба: Sport
20.Inson(174)[off]
| TXT | 1| 14 Jul 2017, 21:55
Bu haqida narmalni boladi bilaman eng yaxshi oyinshisi ROONEY hozir jamoa uncha faoliyat yuritmayabti
21.ExcLusive(M)(649)[off]
| TXT | 8| 14 Jul 2017, 21:55
“Манчестер Юнайтед” яна икки машҳур футболчини сотиб олади
Футбол экспертларидан бири, “Ливерпуль” ва Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Стэн Коллиморнинг айтишича, “Манчестер Юнайтед”нинг катта трансферлари ҳали тугагани йўқ.
“Мен дунёдаги таъсир доираси жуда катта бўлган агентлардан бири билан гаплашдим, унинг айтишича, “Манчестер Юнайтед” яна икки машҳур футболчини ўз сафига қўшиб олар экан” – деб ёзди Коллимор шахсий твиттерида.