Mavzu: Tomorqa.Mehnat.Uz O'z biznesingni boshla
So'rov natijasi
Bu saytdagi biznes rejalardan foydalansa arziydimi
Ha (3)
Yoq (0)
8. BaDBoY (M) (896) [off] | TXT | 18| 14 Jun 2017, 04:50
Бедана тухумини хона ҳароратида 30 кун, совутгичда 60 кунгача сақлаш мумкин. Тадқиқотчилар ва табиблар бедана тухумини исътемол қилишнинг инсон организмидаги ҳеч бир аъзога зарари, салбий таъсири йўқлигини аниқлашган.

Бедана гўшти етиштиришни мақсад қилганлар учун эса бир квадрат метр майдонда 20–30 беданани парваришлаш тавсия этилади. Унинг гўшти юқори калорияга эга, тўйимлилиги, мазаси ва парҳезбоплиги жиҳатидан қуён ва товуқ гўштидан устун туради. Юрак, ошқозон, жигар, ўпка, буйрак касалликларида истеъмол қилинади, сурункали касалликларни даволашда асқотади, ҳаётий тонусни оширади ва суякларни мустаҳкамлайди.

Бедана қафасидаги ҳароратни мунтазам 25 даража атрофида сақлашга алоҳида эътибор қаратиш зарур. Аммо вояга етган беданалар, ҳатто, иситилмайдиган қафасларда ҳам қишни бемалол ўтказа олади. Танасидаги юқори ҳарорат, зич иссиқ патлари ва хашак ичига кириб олиши уларни совуқдан асрайди.

Одатда битта бедана саккиз ой боқилади, шундан олти ой давомида тухум олинади, саккиз ойдан сўнг гўштга сўйилади. Битта бедана олти ой давомида тахминан 130 тача тухум беради. Буни беданалар сонига кўпайтириб, даромадни чамалаш мумкин. Масалан, 30 кунлик 200 мода беданангиз бор бўлса, уни боқиш учун бир суткада ўртача олти килограмм ем сарфланади. Агар шунча беданани тўғри озиқлантирсангиз, ойига 4800 донагача тухум олишингиз мумкин.

Бедана касалликлаинингр олдини олиш. Бедана солинган қовоқни мунтазам тарзда тозалаш уни тез-тез дезинфекциялаб туриш тавсия этилади. Шунингдек, уларни боқувчи кишининг ўзи ҳам санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя қилишга алоҳида эътибор қаратиши зарур.

Эркаклар учун энг фойдали маҳсулотлар ҳақида гап кеца, кўпчиликнинг кўз ўнгида биринчилардан бўлиб бедана тухуми гавдаланади. Бу бежиз эмас, албатта. Чунки бедана тухуми товуқ тухумига қараганда бир неча баробар кичик бўлса ҳам, унинг таркибидаги эркаклар саломатлиги учун фойдали бўлган моддалар, микро ва макро элементлар, витаминлар 3-4 марта зиёдроқ. Масалан, тухумдаги калий моддаси товуқ тухуминикига қараганда беш баробар кўпроқ. Темир моддаси эса 4,5, В1 ва В2 витаминлари 2,5 марта ошиқроқ. Шунингдек, унда А витамини, РР витамини (никотин кислотаси), фосфор, мис, кобалт ва аминокислоталар ҳам сезиларли даражада мўлроқ.

Вазни 8-14 грамм келувчи бедана тухуми таркибида микрофлора ривожланишига тўқсинлик қилувчи лизоцим амикислотаси мавжудлиги боис у тезда айнимайди. Уни хона ҳароратида 30, музлаткичда 60 кунгача бемалол сақлаш мумкин. Лизоцимнинг яна бир ижобий хусусияти шундаки, у бактерия ҳужайралари қобиғига шикаст етказа олиш қобилиятига эга бўлиб, турли саратон тўқималарига қарши самарали кураша олади.

Товуқ тухумидан фарқли равишда, бедана тухими таркибидаги овомоксид оқсили ушбу маҳсулотга аллергияси мавжуд кишиларга ҳам тавсия этилади. Зеро, бедана тухумидан олинган овомоксид аллергияга қарши дори воситаларида қўлланилади.

Маълумки, юрак қон-томир касалликлари эркакларнинг биринчи даражали “душмани” ҳисобланади. Бедана тухуми таркибида холестерин моддаси учрамайди, у қонни тозалаш, қон босимини меъёрлаштириш, гемоглабин миқдорини ошириш ҳамда организмдан радионуклидлар, қондаги зарарли моддаларни чиқариб юбора олади.
9. BaDBoY (M) (896) [off] | TXT | 18| 14 Jun 2017, 04:55
Эркак киши ўз саломатлиги ҳақида қанчалик қайғурса, оила аъзолари, фарзандларининг жисмоний ҳолати тўғрисида ҳам шунчалик масъул саналади. Шуни унутмангки, ҳар куни икки дона бедана тухумини тановул қилиб ўсган бола тенгдошларига қараганда соғломроқ, кучлироқ бўлиб вояга етади. У ўз хотирасидан ҳам шикоят қилмайди, асаб тизими мустаҳкам бўлиб, кўзлари ҳам “чўққидаги бургут билан кўз уриштиради”. Шу билан бирга, улар организми меъёрда ривожланиб, камроқ касал бўлишади. Буни яхши билган японлар аллақачон мактабларда болалар овқатланиш рационига кунига иккитадан бедана тухуми киритишган.

Мунтазам равишда бедана тухумини истеъмол қилиб юрганлар юрак хасталиклари, қандли диабет, туберкулёз, бронхиал астма, жигар, ошқозон, буйраклар, қалқонсимон без, камқонлик, асаб тизими касалликларидан камроқ шикоят қилишади.

Энг муҳими, бедана тухуми эркакларнинг жинсий қувватини оширишда қўлланилади. Масалан, болгарлар ундан “Ёшлик” коктейлини тайёрлашади. Бунинг учун 100 мл газли сув, бир ош қошиқ лимон шарбати, бир ош қошиқ асал, 20 гр коняк ва 2 дона бедана тухуми идишга солиниб, яхшилаб аралаштирилади. Мазкур ичимлик жинсий қувватни ошириш мақсадида ҳар куни истеъмол қилинади.

Бедана тухумининг фойдаси фақатгина мунтазам истеъмол қилингандагина сезилади. Бунинг учун катталар кунига 3-5тадан, болалар эса 2-4 донадан (тана вазнига қараб) наҳорда, овқатланишдан камида 30 дақиқа аввал оч қоринга хомлигича ёки қайнатилган ҳолда истеъмол қилишлари лозим. Унинг ортидан илиқ сув ёки мева шарбати ичиш фойдали. Муолажалар эса 3-4 ой давом этади. Тартибга қатъий риоя қилган кишилар бедана тухумининг самарасини иккинчи ҳафтаданоқ сезишлари мумкин.
10. BaDBoY (M) (896) [off] | TXT | 18| 14 Jun 2017, 05:06
Буқаларни парваришлаш
Зотни танлаш. Семиртириш учун аввало, гўшт йўналишидаги зотдор сигирлардан олинган буқачаларни танлаш лозим. Бўрдоқичиликка ихтисослашган фермер хўжаликларидан ёш зотдор буқачаларни сотиб олиш ҳам ишончли ҳисобланади. Уларни қисқа муддатларда семиртириб, сифатли ва энг кўп миқдорда гўшт олишга эришилади.
Парваришлаш. 6–8 ойлик буқачаларни 15–18 ой давомида шундай боқиш керакки, токи уларнинг вазни 400–480 кг. га етсин. Бунинг учун буқаларни кўк ўт, силос, сенаж, пичан, илдизмевалилар, терт, дон, пахта шулхаси, кунжара, шрот ва беда билан озиқлантириш керак. Бу озуқаларнинг кўпи томорқанинг ўзидан чиқади.
ДИҚҚАТ! Хонадонларда чорва ҳайвонларини парваришлашда санитария-гигиена талабларига (молхоналарни тоза тутишга, сифатли дезинфекциялашга) тўла риоя этиш, ҳайвонларни ветеринария кўригидан ўтказиш ва юқумли касалликларга қарши профилактик эмлатиш шарт. Касаллик аломатлари кузатилганда дарҳол ҳудудий ветеринария хизматига мурожаат этиш лозим.
Кўк ўт мол организми учун энг афзал ва қимматли озуқа ҳисобланади. У енгил ҳазм бўлади ва организмга яхши сингади. Вояга етган қорамолга бир кунда 70 килограммгача кўк ўт бериш мумкин.
Силос қишки даврда буқа учун энг арзон ва тўйимли озуқадир. У ёввойи ўтлар (заҳарлилари асло ишлатилмайди), маккажўхори, кунгабоқар ва бошқа ўсимликлар поялари, илдизмеваларни майдалаб, бир-бири билан аралаштирилиб тайёрланади. Вояга етган буқага кунига 40 килограммгача силос берилади.
Пичан томорқада ўстирилган беда ва ўтлардан тайёрланади. Улар гуллаш бошланган пайтда ўриб олинса тўйимли бўлади. Молларга бир кунда 10–12 кг пичан берилади.
Сенаж-қорамол учун қимматли озуқадир. У томорқадан чиқадиган беда ва дуккакли экин пояларидан тайёрланади.
Илдизмевалилар – қанд ва хашаки лавлаги, сабзи, турп – молга кузда ва қишда 15–30 килограммгача майдалаб берилади.
Терт ем (кепак, шрот, кунжара, дон майдалари) ва дағал озуқа (сомон, хашак)ни аралашмаси. Сомон ва хашак сувда 2–3 марта ювилиб, 25 фоизгача ем ва мол бошига 30 грамм ош тузи қўшилгач, яхшилаб аралаштирилади. Кейин илиқ сувда 10–12 соат ивитиб қўйилади. Битта молга 5–6 килограмм берилганда жуда иштаҳа билан ейди ва тезда ҳазм қилади.
ДИҚҚАТ! Бўрдоқи молларни ветеринария кўригидан ўтказмасдан сўйиш, гўштини истеъмол қилиш ва сотишга йўл қўйилмайди.
Донли озуқалар (арпа, сули, нўхат, маккажўхори)нинг донлари молларга майдалаб ёки янчиб берилади.
Кунжара, шрот молга кунига 2–3 килограммдан берилади.
Барда таркибида 85–95% сув бор. Молларга суткасига 80–90 литр барда едирилса улар тез семиради.
Буқа яхши ва тўғри боқилса, унинг кунлик тирик вазни ўсиши 800–1200 граммга боради.
11. BaDBoY (M) (896) [off] | TXT | 18| 14 Jun 2017, 05:12
Сигирларни парваришлаш
Зотни танлаш. Энг аввало, сутдор сигирни танлаш керак. Танлашда сигирнинг ташқи кўринишига эмас, балки зотдорлигига эътибор бериш лозим. Чунки зотдор сигирлар жайдари ва наслсизларига қараганда кўп сут беради.

Республикамизда сут йўналишидаги қорамол зотларига қора-ола (жуссаси йирик, танаси узунроқ, териси қайишқоқ, елини катта), қизилчўл (туси қизил, боши ва танасида оқ қашқаси бор), бушуев (туси оқ, қулоқ ва тумшуқ атрофи қора ёки қизил) ва швиц (туси қўнғир, танаси ихчам, елинлари кичик) зотлари киради. Сигирнинг қора-ола зоти сут маҳсулдорлиги бўйича етакчи ҳисобланиб, уларнинг тирик вазни ўртача 460–500 кг, 305 кунлик соғин давридаги сут маҳсулдорлиги 3800–4500 кг, сут таркибидаги ёғ 3,6–3,7 фоизни ташкил этади.

Қизилчўл зотли қорамоллар юртимизнинг иссиқ иқлим шароитига яхши мослашган. Сигирларнинг ўртача тирик вазни 450–500 кг, соғин давридаги сут миқдори 3200–3800 кг атрофида, сути таркибидаги ёғ – 3,7–3,8%.

Республикамизд яратилган сут йўналишидаги бушуев зотли қорамоллар асосан Сирдарё вилояти хўжаликларида парваришланади. Улар қуруқ иқлимга яхши мослашган, қон касалликларга чидамли. Тирик вазни ўртача 450–500 кг, соғин давридаги сут миқдори 3200–3600 кг, сути таркибидаги ёғ – 4–4,1%.

Швиц зотли қорамоллар сут-гўшт йўналишидаги зот бўлиб, сигирлари яхши даражадаги сут миқдори ва сутининг ёғлилиги, ёш бузоқларининг тез ўсиши, узоқ фойдаланиш муддати ва бошқа ижобий хусусиятлари билан ажралиб туради. Сигирларнинг ўртача тирик вазни 470–520 кг, соғин давридаги сут миқдори 3800–4400 кг, сутининг ёғлилиги 3,7–3,8%.

“Сигирли уйда сил бўлмас”.

Халқ мақоли

Парваришлаш. Хонадон эгалари аввало қорамолларни тўйимли озиқлантиришга аҳамият беришлари зарур. Сигирларнинг кунлик бераётган сут миқдори, тирик вазни, ёшини ҳисобга олган ҳолда омихта ем, шелуха, кепак, силос, хашак, қовун-тарвуз пучоқлари ҳамда протеин, минерал модда ва витаминли бошқа озуқалар билан меъёрида боқилади.

Хонадон шароитида сигирлар асосан икки маҳал, яъни эрталаб ва кечқурун соғилади.

Сигирлардан узоқ йиллар давомида фойдаланиб туриш учун уларни нафақат ўз вақтида қочириш, балки бўғоз сигирларни сутдан чиқариб, кейинги туғишга тайёрлаш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Бунинг учун бўғоз сигирлар туғишига 50–60 кун қолганда сутдан чиқарилади ва уларга дам берилади. Акс ҳолда сигирнинг организмидан сут билан бирга кўплаб миқдорда тўйимли моддалар чиқиб кетади, у заифлашади ва туғишда қийналади.

ДИҚҚАТ! Бузоқ туғилиши билан оғиз-бурнидаги шилимшиқ сочиқ билан артилади, туғилганда киндиги узилмаган бўлса қорин томондан 10–12 см қолдириб кесилади, кесилган жойига йод эритмаси суртилади, сўнгра онаси олдига қўйилади. Эсингизда бўлсин, бузоқ биринчи ҳафта ичида фақат оғиз сути билан боқилади.

Сигирлар ёзда очиқда, қишда эса оғилхонада сақланади ва боқилади. Оғилхонада охурлар ва гўнгни ташлайдиган маҳсус туйнук бўлиши даркор. Бу бино доимо қуруқ бўлиши, молларнинг таги шалтоқдан доимий равишда тозалаб турилиши лозим.

Сигирларни сунъий қочириш. Шуни эсда тутиш лозимки, сигирларни сунъий қочириш зотни яхшилашнинг энг қулай усулидир. Сунъий қочириш зотдорлиги паст мол ва унинг бир неча авлодида амалга ошириб борилса молнинг насли яхшиланиб, зотдорлиги ва сутдорлиги ошади, ундан келгусида наслли бузоқлар олинади.

Сигирларни сунъий қочириш учун ҳудудда жойлашган зооветеринария шохобчасига мурожаат этиш даркор.
12. BaDBoY (M) (896) [off] | TXT | 18| 14 Jun 2017, 05:16
Отларни парваришлаш

Зотни танлаш. Республикамиздаги отларнинг 90 фоизидан ортиғини маҳаллий қорабайир зотли отлар ташкил қилади. Қорабайир зотли отлар мустаҳкам конституцияли бўлиб, маҳаллий иқлим шароитимизга яхши мослашган, универсал зот ҳисобланади. Зотни танлашда асосан унинг қарчиғай баландлигига, кўкрак айланасига, гавда қия узунлигига ва кафт айланасига эътибор бериш керак. Масалан, орқа оёқлари бир-бирига яқин бўлмаслиги, олди оёқлари ва кўкраги кенг, бўйни узун, орқа сағриси тўғри бўлиши керак.

Отларни парваришлаш. Ёш отларнинг жинсий етилиши 6–8 ойликдан 12–18 ойликгача бўлган даврда содир бўлади. Жинсий етилишнинг дастлабки даврида ёш отлар танасининг тез катталашуви кузатилади. Отларнинг ўсиши 5 ёшгача давом этади. Қулун туғилгандан сўнг организм дастлабки 2–3 кун мобайнида қайта тиклана бошлайди. Бу даврда калорияли озуқалар билан озиқлантирилмаса, уларнинг скелети яхши ўсмайди, ривожланмайди.

“От-йигитнинг йўлдоши” .Халқ мақоли.

Қулунлар ҳаётининг дастлабки бир ойи мобайнида онасини ҳар соатда эмиши керак. Улар 1–1,5 ойликдан бошлаб ўсимликлар билан, 2-ойи охиридан бошлаб эса концентрат озуқаларга ўргатила борилади.

Қулунлар 6–7 ойлигида онасидан ажратилади. Онасидан ажратилишининг энг яхши муддати август-октиябрь ойлари ҳисобланади. Онасидан ажратилган ёш қулунлар суткасига 4 марта озиқлантирилади. Концентрат озуқалар суткасига 3 маҳал, пичан 3 маҳал, ширали озуқалар 2 маҳал берилади.

Қулун – отнинг бир ёшгача бўлган боласи. 2 ёшлиси “той”, 3 ёшдагиси “ғўнон”, 4 ёшлиси “дўнон”, 5 ёшдан кейин “от” деб аталади.

Нимжон туғилган қулунларнинг ҳар бир боши ҳисобига иссиқ сувга аралаштирилган сигир сути берилади. Бунда бир литр сутга 20–25 грамм қанд ҳам қўшилади.

Октябрдан то январга қадар эркак тойларга 100 кг тирик вазнга 2,8, урғочи тойларга ҳар 100 кг тирик вазнга 2,5 озуқа бирлиги берилади.

Бунда ҳар бир озуқа бирлигига 105–106 г ҳазмланувчи оқсил, 6,5–7,5 кальций, 5,5–6 г фосфор ва 20 мг каротин тўғри келиши керак. Дастлабки ойларда тойлар рационининг 50–60 фоизини тўйимлилиги бўйича концентрат озуқалар ташкил этади. Рациондаги дағал озуқалар миқдори аста-секин ошиб боради. Ёз кунлари қулунлар куни билан яйловда бўлиб, фақат кун жуда исиб кетган вақтдагина отхонага ҳайдаб киритилади, концентрат озуқлар билан боқилади.

Озуқа бирлиги – молларга едириладиган ем-хашак тўйимлилигини белгиловчи ўлчов бирлиги. Озуқа бирлиги 1 кг сули дони тўйимлилигига тенг қилиб олинган. Бошқа ем-хашаклар тўйимлилиги шунга таққослаб баҳоланади. Масалан, 1 кг қуруқ беданинг тўйимлилиги 0,5; арпаники 1,15; 1 кг маккажўхориники 1,4.

Отларни отхоналарда тақасиз, боғламасдан эркин ҳолда боқиш мақсадга мувофиқдир. Отхонанинг ёруғ, қуруқ, шамолсиз ва тоза бўлиши отлар соғлиги учун жуда фойдалидир. Ёруғликда отлар организмида модда алмашинуви тезлашади. Бунинг учун деразалар полдан 1–1,5 м баландликда қурилади. Ҳарорат 8–10 ºС бўлиши керак.

Айғирларни зооветеринария қоидаси асосида озуқлантириш уларнинг жинсий фаоллигини оширади. Айғирларнинг рационида бошоқли ва дуккакли пичанлар, арпа ёрмаси, сабзи, беда, гўшт-суяк ва қон уни, тухум ва бошқа оқсил витаминлар ҳамда минерал моддаларга бой бўлган озуқалар бўлиши лозим. Уларнинг ҳаддан ташқари семириб кетишига йўл қўймаслик зарур. Охурларда доимо лизун тузи бўлиши керак. Айғирларнинг 100 кг тирик вазни ҳисобига суткасига 2 кг озуқа бирлиги тўғри келиши керак.

Айғирларнинг жинсий имкониятларини кўпайтирувчи омиллар қуёш нури, тоза ҳаво, доимий ҳаракат ва чўмилтиришдир. Ҳавонинг иссиқ ва совуқ кунлари айғирларни яйратишга чиқариш зарур.

Ёз ойида айғирларни 10–12 минут 14–15 ºС иссиқликдан паст бўлмаган сувда чўмилтириш фойдалидир. Ҳар куни тозалаш, бир ойда бир марта туёқларини кўриш, улар ўсган бўлса, кесиб тозалаш зарур. Бир кунда 1–2 марта бияларга қўйиб олиш мумкин. Бир ҳафтада бир кун дам берилади. Бияларнинг бўғозлик даври ўртача 335 кунни, айрим ҳолларда 315–350 кунни ташкил этади.

Эркак қулунлар урғочи қулунларга нисбатан 1–2 кун кейин туғилади. Шуни айтиш зарурки, агар бия боласини жуда оз кўтарса, бу унинг касаллигини билдиради. Бўғозликнинг 7–8 ойида биянинг қорни осилади, елини катталашади, тез-тез сияди, терлайди ва чарчаб қолади. Туғишига 2 ой қолганда биялар барча ишлардан озод қилинади, 15–20 кун қолганда эса тагига тўшама солинган доимий оғилхоналарга кўчирилади. Қулунлашга 1–2 кун қолганда биянинг елини кўпчиб, елин сўрғичларидан елимга ўхшаш суюқлик кела бошлайди. Туғиш олдидан безовталанади, озуқа емай қўяди. Қулунлаш 20–40 минут давом этади, тўлғоқ 2–3 минутда қайталанади.
13. BaDBoY (M) (896) [off] | TXT | 18| 14 Jun 2017, 05:17
Қимиз – бия сутидан тайёрланади. Дармонсизлик, камқонлик, меъда-ичак, асаб касалликларига даво, юрак мускулини мустаҳкамлайди.

Қулун туғилганидан кейин киндиги қорнидан 5–6 см пастроқдан тоза ип билан боғланиб, қайчида қирқилади. Қирқилган жойга йод суркалади. Агар биянинг йўлдоши 12 соат ичида тушмаса, ветеринария врачига мурожаат этилади.

Янги туғилган қулунни биянинг ўзи ялаб қуритади. Ялаш жараёнида қулуннинг териси массаж қилинади, нафас олиши ва қон айланиш функцияси органлари кучаяди, биянинг йўлдоши тез ажралади, жинсий органлари меъёрлашади. Янги қулун то оёққа тургунча биянинг елин сўргичларини қидира бошлайди. Бундай пайтда унга уй эгаси ёрдам бериши керак. Биянинг елинини ювиб ташлаш, сўрғичларни сочиқ билан артиш ва дастлабки сутни соғиб ташлаши керак.

Бияларни сунъий қочириш зооветеринария шохобчаси ходими томонидан амалга оширилади. Бунинг учун хонадонга яқин жойлашган шохобчага буюртма берилади.
14. BaDBoY (M) (896) [off] | TXT | 18| 14 Jun 2017, 05:20
Туяларни парваришлаш

Туя зотлари: туялар авлоди иккита мустақил – бир ўркачли (бўйи 210 см. гача, қизғиш-кулранг) ва икки ўркачли (бўйи пастроқ, тўқ қўнғир тусли) турларга бўлинади. Улар ўзаро чатишади ва урчитишга қобилиятли дурагайлар беради. Лекин тоғли ва зах ерларда яшай олмайди.

Парваришлаш. Туялар чўл ва даштларда дағал ўт ва хашаклар, янтоқ, саксовул каби ўсимликлар билан озиқланади. Уларга фақат оғир шароитда ва қочириш мавсумидагина жойида пичан ва ем берилади.

Ёш, семиз туя гўшти тўйимлилиги жиҳатидан қорамол гўштидан қолишмайди. Гўшт чиқими ўртача 5%. Эркак туяларнинг вазни 700–750 кг, урғочилариники 600–650 кг атрофида. Бир ўркачли туялардан йилиги ўртача 2000 кг. гача ёғлилиги 4,5% бўлган сут соғиб олинади. Икки ўркачли туядан эса ёғлилиги 5,4% бўлган сутдан 1000 кг. гача олинади.

Икки ўркачли туялардан йилига 5–10 кг, бир ўркачлилардан 2–4 кг жун қирқиб олиш мумкин. Лекин, сифатига кўра, икки ўркачли туялар жунининг таркибида 85% тивит бўлганлигидан улар қимматроқ баҳоланади. Ундан турли хил жунли кийимлар, трикотаж, кўрпалар тайёрланади. Шунингдек, сифатли жун пайпоқ, қўлқоп ва рўмоллар тўқилади. Эркак туялар урғочиларига қараганда кўпроқ жун беради.

Қимрон – туя сутидан тайёрланади. Шифобахш,

айниқса, қанд касаллигини даволашда жуда самарали.

Туялар вазнига қараб 200–300 кг ортилган юк билан соатига 4,5 км тезликда, кунига 35 км йўл боса олади. Айрим ҳолларда уларни аравага қўшиб юк ташиш ҳам мумкин. Туялар 2–3 ёшлигида жинсий балоғатга етади. Бу даврда эркак туяларни урғочиларидан ажратиб қўйиш талаб этилади. Акс ҳолда, улар тез-тез жуфтлашиб ўсиб-ривожланишдан тўхтайди. Шунга кўра урғочи туялар биринчи марта жуфтлашишга 3–4 ёшлигида, эркаклари эса 4–5 ёшлигида қўйилади.

Туялардан 20 ёшга киргунга қадар фойдаланиш мумкин. Сўнг уларнинг тишлари едирила бошлайди ва ем-хашакларни тўла ҳазм қилаолмайди. Бундай туялар семиртирилиб, гўштга топширилади.

Туяларнинг бўғозлик даври ҳар хил бўлади. Масалан, бир ўркачли туяларида бу давр 13 ой давом этса, икки ўркачлиларда 14 ойга боради. Бўталоқлари оналарини 18 ойлигигача эмади. Ҳар бир туя асосан битта бўталоқ туғади.

ДИҚҚАТ! Янги туғилган бўталоқ жуда нозик, ушоқ бўлади. Онасидан ажратилган ҳолда иссиқ хонада боқилади, суткасига 6–8 марта онаси ёнига олиб чиқилиб эмизиб турилади.

Бўталоқ ўстириш. Бўталоқлар одатда 35 кг вазнда туғилади. Агар ҳаво совуқ бўлса улар иссиқ хонага олинади ва суткасига 5–6 марта онасиини ёнига келтириб эмдирилади. Туя болалари ўсиб-ривожланиб борган сари ем-пичанга ўргатила борилади. Улар икки ёшга етганда 400 кг вазнга эга бўлади. Бунда уларга суткасига 10–12 кг пичан ва ёки ем бериш лозим. Улар 2–3 ёшлигидан бошлаб қўлга ўргатилади. Беш ёшга етганда улардан тўла ҳолда фойдаланиш мумкин. Ёшлигидан қўлга ўргатилган туялар анча ювош ва эгасининг буйруғини ўз вақтида бажарадиган бўлади. Бундай туялардан хўжалик ишларида ҳам фойдаланиш мумкин.
IMG_4282.png

Yuklangan: 1415 marta (126.93KB)
Ma'lumotlar
Mavzu id raqami: 1423
Mavzuga oid xabarlar soni: 35 ta
So'ngi faollik vaqti: 26 Dec 2018, 02:52
Mavzuni ko'rishgan: 47 kishi
» txt shaklida yuklab olish
» Mavzudagi yangi xabarlardan xabardor bo'lishni rad etish
www.uzmasters.ru Onlayn 207 (0/207)
www.uzmasters.ru Forumga a'zo bo'lish
www.uzmasters.ru Forumdan qidirish
www.uzmasters.ru Bosh sahifa
Яндекс.Метрика UzMasterS.Ru