Mavzu: Tomorqa.Mehnat.Uz O'z biznesingni boshla
So'rov natijasi
Bu saytdagi biznes rejalardan foydalansa arziydimi
Ha (3)
Yoq (0)
15. BaDBoY (M) (896) [off] | TXT | 18| 14 Jun 2017, 05:25
«Саҳро кемалари» – мўл даромад келтиради
Нурота ҳақида гап кетса, унинг мўъжизакор чашмалари, зилол булоқлари, пурвиқор тоғларию узумзор боғлари кўз ўнгимизга келади. Аслида эса, бу гўша кенг дашту далалари ва яйловлари билан ҳам маълуму машҳурдир. Нуроталик Рўзи бобонинг туялари ўша яйловларнинг эгасидек бўлиб қолган. Билсангиз, туяларни биров боқиб, назорат қилиб юришга ҳожат йўқ. Яна энг афзал жиҳати, туя емиш танламас экан, уларнинг ошқозони ҳар қандай дағал озиқани ҳам қийинчиликсиз ҳазм қила оларкан.

Туянинг жуни ўзига хос тузилишга эга бўлиб, қаҳратон совуқдан, жазирама иссиқдан сақлаш ва танадаги сувнинг тери орқали буғланишининг олдини олиш хусусиятига эга. Жазирама иссиқда туянинг тана ҳарорати 41 даражагача кўтарилиб, терлаши секинлашади. Бу, ўз навбатида, туя танасидаги сувнинг ортиқча сарфланишининг олдини олади. Туя оёқлари қумликда юришга мослашгани сабабли қумда эркин ва тез ҳаракатлана олади. Шунинг учун ҳам уларни «саҳро кемалари» деб аташади.

Туя бор жойда янтоқ кўпаяди. Туялар табиий ўсимликлар ва уларнинг уруғлари билан озиқланиб, ўт-ўланларнинг бошқа ҳудудларга тарқалишига «ёрдам» беради. Мутахассисларнинг аниқлашича, ўсимлик уруғларининг туя ошқозонидаги ферментлар таъсирида унувчанлиги ортади ҳамда яйловда янтоқ кўпайишига олиб келади. Туянинг биологик хусусиятларидан келиб чиқиб, мамлакатимизнинг бепоён саҳро ва ярим саҳро ҳудудларида туячиликни кенг ривожлантириб, кам харажат эвазига яхшигина даромад олиш мумкин.

– Туялар милоддан икки минг йиллар аввал хонакилаштирилган, – дейди Рўзи бобо. – Улар, асосан, қуруқ чўл ва даштларда, яйловларда яшашга мослашган бўлиб, сувсизликка ўта чидамли. Шу боис ота-боболаримиз қадимдан туялардан узоқ масофаларга боришда, юк ташишда кенг фойдаланишган. Ҳозир менинг ўнта туям бор. Асосан, уларнинг жуни ва сутидан даромад қиламан. Аслида, бир ўркачли туялар гўшт-сут олиш учун кўпроқ боқилади, икки ўркачли туялардан эса гўшт-жун олиш самаралироқ. Бир ўркачли туяларнинг тирик вазни 300–350 килограмм бўлиб, йилига ўртача 2000–2500 литр сут бериш хусусиятига эга бўлса, икки ўркачлиларнинг тирик вазни 450–500 килограммгача етади. Туя сути таркибидаги ёғ миқдори ўртача 3,5 фоизни ташкил этади. Урғочи туялар икки йилда бир марта болалайди.Сут бериш даври 18 ой давом этади. Серсут туяларни бир кунда 4–5 марта ҳам соғиш мумкин.

Туя жунидан белбоғ. Рўзи бободан туяларнинг жуни, уни қирқиш қоидалари ҳақида ҳам сўрадик. У кишининг айтишича, туяларнинг жуни ҳар йили бир марта – баҳор фаслида қирқилади. Икки ўркачли туялардан 5–10, бир ўркачлиларидан 3–4 килограммгача жун қирқиб олинади. Туя жуни енгил саноат учун қимматбаҳо хомашё ҳисобланади. Белгиланган технологик жараёнлар асосида ювиб қуритилган туя жунидан маҳсус белбоғлар тайёрланади. Ушбу белбоғлардан бел оғриғи касаллигига қарши фойдаланиш мумкин. Шунингдек, маҳаллий аҳоли ундан кигиз тайёрлайди. Туя жуни иссиқликни ўтказмаслик хусусияти юқорилиги сабабли, бугунги кунда кўрпа ва адёл каби халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқаришда кенг қўлланилмоқда. Туя сути турли ёғ, В гуруҳ дармондорилари ҳамда микро ва макроунсурларга бой бўлиб, ундан шифобахш ичимликлар тайёрланади.

Туя сутидан тайёрланган ичимликлар инсоннинг нафас олиш аъзолари учун фойдалидир. Шу билан бирга ошқозон-ичак тизими фаолиятини яхшилайди. Туя гўштидан истеъмолдан ташқари, консерва ва дудланган колбасалар тайёрлаш мумкин. Шу жиҳатдан туячилик яхшигина даромад манбаидир.
IMG_4283.png

Yuklangan: 1231 marta (79.71KB)
16. BaDBoY (M) (896) [off] | TXT | 18| 14 Jun 2017, 05:29
Қўйларни парваришлаш
Қўй инсон ҳаётида гўшти ва сути, териси ва жуни билан катта аҳамиятга эга.

Зотлари: ҳозирги кунларда аҳоли хонадонларида қўйларнинг жайдари, ҳисори гўштдор-жундор думбали зотлари ва уларнинг дурагайлари боқилмоқда.

Жайдари зотли қўйлар: гўшт-ёғ беришга ихтисослашган дағал жунли, думбали маҳаллий қўй зоти. Бу қўйлар яйлов ҳамда қишлоқ шароитига мослашган Унумдор яйловларга талабчан эмас, ўз семизлигини тезда йўқотмайди. Қўйлар 5–7 ойлигида жинсий етилади. 15–18 ойлигида қочиришга қўйилади. Бўғозлик даври 145–155 кун. Уларда битта ёки иккитадан қўзи олинади. Қўчқорларнинг оғирлиги 60–180, совлиқларники 35–110 кг атрофида. Сўйим чиқими 45–60%. Қўйларнинг жуни йилига 2 марта – баҳорда ва кузда қирқилади. 1–4 кг жун олинади. Жунлар қалин мовут, шолча, гилам тўқишда ва кигиз босишда ишлатилади. Йилига 50 кг. гача сут (ёғлилиги 6–7%) беради.

“Юнг оламан десанг, жайдари,

бой бўламан десанг, ҳисори”.

Халқ мақоли

Ҳисори зотли қўйлар: фермер хўжаликларида ҳамда аҳоли томорқа хўжаликларида жадал урчитилмоқда. Чунки бу зотли қўйлар бир жойда муқим сақлаб боқишга жуда мослашган. Ҳисори қўйлар йирик думбаси, тез етилиши билан бошқа думбали қўйлардан фарқ қилади. Қўчқорларининг тирик вазни 110–120 кг, совлиқлариники 80–90 кг, думбаси ўртача 15–20 кг.

ДИҚҚАТ! Кана тушган қўйнинг жунини қирқиш қатъиян ман этилади! Ветеринария хизмати ёрдамида каналар йўқотилгандан кейингина қўйнинг жунини қирқишга рухсат берилади.

Парваришлаш. Қўйхонада бир она қўйга 1,5 м2, ахта қўйларга 1 м2, катта қўчқорларга 2 м2 жой ажратилади. Бир бош қўй ҳар куни 200–300 г омихта ем, 1 кг майдаланган пичан ва сабзавот чиқиндиси, макка силоси, сенаж, сомон ва керагича туз билан боқилади.

Қишда қўйнинг семизлигидан қатъий назар кунига 0,5 кг. дан майдаланган пичан берилади.

Бўғоз қўйларга катта эътибор бериш керак. Уларга туғишида бир ой илгари ҳар куни 0,4 кг. дан омихта ем едирилади.

Қўйларни қочириш. Совлиқларни қочиришга тайёрлаш керак. Улар қанчалик семиз бўлса, шунчалик яхши куйикади ва бақувват қўзи туғади. Август ойидан бошлаб совлиқларнинг кунлик рационига бир килограммдан дон аралашмаси ёки буғдой, сули, икки дона тухум қўшилади. Озиқани тўйимли оқсил ва туз билан бойитиш учун лизунец аралаштирилади. Қочириш учун наслли қўчқорлар танланади. Сунъий қочириш ишлари иқлим шароитига қараб 17–25 кун давом этади.
17. BaDBoY (M) (896) [off] | TXT | 18| 14 Jun 2017, 06:25
Agar Mavzuni foydali dib bilsela iltimos pasdigi foydali mavzu digan joyga bosvorila
18. mirkomil (5) [off] | TXT | 18| 17 Aug 2017, 11:12
Hohlovchilarga kup miqdorda olma topib berishim munkin pulini kelishamiz @Mirkomiluz telegramda aloqa
19. foxmexa (860) [off] | TXT | 18| 26 Dec 2017, 00:16
sayt ishlamayapdiku
20. BaDBoY (M) (896) [off] | TXT | 18| 26 Dec 2017, 07:46
foxmexa (26 Dec 2017, 00:16):
sayt ishlamayapdiku
foxmexa,

https://mehnat.uz/tomorqa

21. foxmexa (860) [off] | TXT | 38| 26 Dec 2017, 08:30
BaDBoY (26 Dec 2017, 07:46):
foxmexa,

https://mehnat.uz/tomorqa
BaDBoY, bu ham ishlagani yuqku
Ma'lumotlar
Mavzu id raqami: 1423
Mavzuga oid xabarlar soni: 35 ta
So'ngi faollik vaqti: 26 Dec 2018, 02:52
Mavzuni ko'rishgan: 47 kishi
» txt shaklida yuklab olish
» Mavzudagi yangi xabarlardan xabardor bo'lishni rad etish
www.uzmasters.ru Onlayn 128 (0/128)
www.uzmasters.ru Forumga a'zo bo'lish
www.uzmasters.ru Forumdan qidirish
www.uzmasters.ru Bosh sahifa
Яндекс.Метрика UzMasterS.Ru