INTERNETDA TIJORAT
|
Internetda pul ishlash
|
Mavzu:
Green CArd
Mavzu fayllari
(2)
эгалари бехабар ҳолда¸ расмий идора ва архивлардан ўғирланади ва сўнгра бу ўғриликни уюштирган гуруҳлар улар номидан анкета тўлдиради.Самарқанд шаҳар ҳокимлигида “хусусий тадбиркор” сифатида рўйхатдан ўтган ШМ (Озодлик ихтиëрида бу тадбиркор ва унинг расмий фаолиятига оид барча маълумот бор¸ аммо ҳозирча уларни эълон қилмасликни маъқул топди) билан ўзига хос шартнома имзолаган Озодлик манбаси гапиради:- Ҳамма институтга абитуриентлар август ойида имтиҳон топширади. Шу пайтда абитуриент қайд варақчасига компютерда расмга тушади. Абитуриент қайд варақчасига расмга тушириб, кейин даннийларини компютердан чиқариб, ҳаммасини ҳужжатлар папкаси ичига солади. Ана шу маълумотлар компютерда қолиб кетади¸ яъни институтларнинг ўзида. Кейин шуларни бориб, ўзининг ишчилари бор, ишчилар институтга бориб, шу архив раҳбарлариними, компютершикларни топиб, уларнинг қўлига пул бериб ана шу маълумотни юклаб олади.Озодликка тақдим этилган ҳужжат нусхаси.Масалан¸ Самарқанд Давлат университетига 40 мингта бола ҳужжат топширган бўлса, ҳаммасининг шахсий маълумоти¸ расмларини битта флешкага ташлаб олади. Кейин ана шу минглаб маълумоти ўғирланган одамлар отидан Green Cardга анкета тўлдирилади. Бу одамларнинг бундан мутлақ хабари ҳам йўқ. Ҳар йили май ойида жавоби чиқади. Кимга ютуқкелса¸ кейин унинг уйига боришади. Манзилларини архив бюросидан олади. Аниқ қилиб уйига боради. Кейин ҳеч нима билмагандай¸ бу одамнинг аллақачон Green Card ютганини айтмасдан¸ “Ака, Грин кард ўйнайсизми?” дейди. “Йўқ, ўйнаганман” деса, “Битта мана шу нарсага қўл қўйинг. Бошқатданўйнайсиз” дейдида, қўл қўйдириб олади.Ўйнамаган бўлса, бир ҳафтада жавоби чиқади¸ деб алдаб, қўл қўйдириб олади. Шартномага қўл қўйдириб олгандан сўнг бир ҳафтадан кейин бориб¸ чақириб келишади. “Сиз ютдингиз, офисга келинг” дейди. Кейин қанақа документ керак бўлса ҳаммасини олиб келади. CN¸ яъни регистрацион номерни ютган одамга бермайди. Биринчи пакет келгандан кейин, энг кам иш ҳақининг 95 баробарини тўлайдику, шунинг ярмини биринчи пакетида тўлайди, иккинчи пакетда қолган ярмини тўлайди. Шартнома нархи 9 миллионми шундайбўлган ҳозир¸ дейди Озодлик манбаси.(Бу манба ўзи ва яқинларига айни шу хизматни таклиф қилган ширкат ва шахс билан тузилганшундай шартнома нусхасини Озодликка жўнатди.)Жон бошига 400 сўмдан....Озодлик манбасига кўра¸ Самарқанд олийгоҳ ваколлежларидан абитуриент ва талабалар шахсий маълумотларни ўғирлаш кенг тармоқли бизнесга айланган ва виртуал маълумотлар базасидан нусха олишга имкони борлар¸ Green Card лотереясида воситачилик қилаëтган шахс ва ширкатлар билан муайян келишувга эга:- Ҳозирги нарх¸ жон бошига 400 сўм. 10 000 одамнинг маълумот ва суратини олиб келсам¸ менга нақд 4 миллион сўм санаб беради. 40 мингта олиб келсам¸ 16 миллион сўм билан чиқиб кетаман. Кейин ҳар йил сезонда ëлланадиган инглизча биладиган ишчилар бу одамларга анкета тўлдиради. Бу анкета кейин ҳар йил ўйинга ташланади ва қайси йили ютуқ чиқса¸ ўшанда ютуқ коди воситачи ширкат берган электрон почтага келади ва бу код ўртача 5000 долларга ютуқ эгасига сотилади. Пулини бермасангиз¸ элчихонага бериладиган регистрацион номерни оломайсиз¸ дейди Озодлик манбаси."А. исмли бола Самарқанд Давлат университетига ҳужжат топширган 36 минг абитуриентга оид шахсий маълумотни флешкага кўчириб¸ ШМга олиб келди ва бунингучун 14 миллион сўмни нақд санаб олди. Бу гувоҳлар гапи"¸ деб ëзди мазкур ширкат агентларига таянган Озодлик манбаси.Самарқандликларга оид шахсий маълумотлар билан Green Card учун ариза топшириб¸ ҳар йили ўнлаб¸ балки юзлаб “бехабар”лар уйига сеҳрли диëрга йўл очувчи лотерея ютуғи билан бориб¸ “суюнчи”сига 5000 долларгача нақд сўраëтган ширкат ва шахслар¸ шаҳарда битта эмас.Самарқандлик журналист Тошпўлат Раҳматуллаев йиллардан бери нега ўз вилоятдошларининг Green Card ютишда бунчалик омади чаққонлиги сири билан қизиқиб келади.Озодликка тақдим этилган ҳужжат нусхаси.Озодлик билан суҳбатда Раҳматуллаев ҳар йил лотереяэълон қилиниши олдидан Самарқандда ўзига хос сафарбарлик бошланишини айтади:- Ëз ойидан бошла
Yuklab olish
Onlayn 235 (0/235)
Forumga a'zo bo'lish
Forumdan qidirish
Bosh sahifa