INTERNETDA TIJORAT
|
Internetda pul ishlash
|
Mavzu:
Green CArd
Mavzu fayllari
(2)
АҚШ тизимлари Green Card билан боғлиқ бундай жиноий схемаларга оид маълумотларни ўта жиддий қабул қилишини таъкидлади:"Биз жаҳон бўйлаб Green Card дастури билан боғлиқ юзлаб спамлар борлигидан хабардормиз ва уларнинг бирортасини эътиборсиз қолдирмаймиз. Сиз ўрганган схемаларнинг асос қурбони бу Ўзбекистон фуқароларидир. Зотан АҚШ Давлат Департаменти ҳар йил ўтказадиганDiversity Visa дастурибепул ва у билан боғлиқ ҳар қандай пулли хизматларнинг¸ аксар ҳолларда¸айнан спам эканини яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман. Биз бу дастурга қизиқувчилар учунбарча маълумотни Давлат Департаменти расмий сайтида мунтазам бериб келамиз. Хусусан¸ турли жиноий схемалар¸ фирибгарлар юборадиган электрон мактублардан ҳам мунтазам огоҳлантирамиз. Бу дастурда қатнашиш жуда оддий ва шу боис¸ ўзига Green Card ўйнаш учун хизмат¸ хусусан¸ пуллик хизмат таклиф қилувчиларнинг бу дастурга мутлақ алоқаси йўқлигидан ўзбекистонликларяхши огоҳ бўлишлари лозим"¸ деди Озодлик билан микрофонсиз суҳбатда АҚШ Давлат департаменти Консуллик ишлари бўйича бюроси расмийси.Озодлик ўтказган журналистик суриштирув давомида аниқланган схемалар муносабати билан Ўзбекистондаги АҚШ элчихонаси Green Card лотереясида ютуқ чиққанларни суҳбатданўтказиш ва уларга иммиграция визаси бериш жараëнига қандайдир ўзгартиш киритадими?Бу саволга жавоб берган АҚШ Давлат департаменти мулозими¸ бундай маълумот "ўтажиддий" қабул қилинишини таъкидлаб туриб¸ унинг скрининг жараëнига қандай ўзгартиш киритишига оид тафсилотларни очиқламади.Айни пайтда¸ АҚШ Давлат департаменти Америка ҳудудида қонуний яшаб¸ ишлаш орзусидагилар учун таклиф қилаëтган ўз дастурини суистеъмол қилаëтганлар жиноий амалиëтларни бошқа давлат¸ биз муҳокама қилаëтган ҳолда¸ Ўзбекистон ҳудудида амалгаоширмоқда ва улар Ўзбекистон фуқароларидир. Бундай вазиятда уларни қонун олдида жавобгарликка тортиш қайси давлат томонидан¸ қандай амалга оширилади?Бу саволга муносабат билдирган Давлат департаментининг Консуллик ишлари бўйича Бюроси мулозими¸ бу АҚШ¸ қолаверса Ўзбекистондаги бошқа тизимлар иши эканини айта туриб¸ бу тизимларнинг тилга олинган кенг кўламли жиноий схемаларни эътиборсиз қолдирмаслигини таъкидлади.Озодликка ўз манбаларидан етиб келган маълумотга кўра¸ Самарқандда кўп миллион долларлик Green Card бизнесини яратиб¸ ўз қулочини бошқа вилоятларга ҳам ëза бошлаганхусусий тадбиркор ШМ фаолияти Ўзбекистон прокуратураси тизимлари эътиборини ҳам ўзига жалб қилган."Аммо ўзининг кузатув ва текширув остида эканини тушуниб турган ШМ ўз бизнесидан воз кечмаса-да¸ агентларига эҳтиëт бўлишни тавсия қилди"¸ дейди бу тадбиркорга яқин манба.Қози муттаҳам бўлса¸ додингни кимга айтасан?Озодликнинг Самарқанддаги манбалари таъкидича¸ Green Card орқасидан йилига миллионлаб доллар даромад кўраëтган шахс ва гуруҳларнинг айнан ҳуқуқ ва адлия тизимларида ўз одамлари бор ва шу боис бундай жиноятлар жазосиз қолмоқда.“Менинг билганим¸ Самарқанддаги институт¸ университет ва архивлардан одамларнинг шахсий маълумотини ўғирлаш бу гуруҳ билан бирга ишлаëтган расмийлар¸ хусусан унинг вилоят судидаги одами қўли билан қилинмоқда. Адлия тизимидаги шериклар ўқув юртларига бориб¸ мен ўрганаëтган иш учун шу маълумотлар керак¸ деган баҳона билан маълумотлар базасини кўчириб олади ва ўз шерикларига еткизади”¸ деган бу манба Самарқанд вилоятидаги айрим шахслар исм-шарифини келтирди. Аммо Озодлик бу иддаони бевосита ўрганиш ва тасдиқлаш имконига эга бўлмагани боис¸ Самарқанд ҳуқуқтизимларидаги шахсларга оид ўзига топширилган бу маълумотларни ошкор қилмасликни маъқул топди.Манбанинг таъкидича¸ ҳозирда Самарқанддаги муваффақият ва даромадидан руҳланган мазкур гуруҳ¸ 2013 йилдан бошлаб ўз бизнесини бутун Ўзбекистон миқëсига ëйишга киришган ва бошқа вилоят¸ хусусан Жиззах ва Тошкент вилояти ва шаҳри олийгоҳ ва коллежлари талаба ва абитуриентларига оид шахсий маълумотларни қўлга киритиб¸ 2015 йилги Green Card лотереяси учун анкета тўлдирган.“Кўрасиз¸ бу йил май ойида ютуқ чиқаëтганларнинг кўпи жизазахлик ва тошкентликлар бўлиб чиқади”¸ дейди бу манба:- Май ойига бориб¸ ю
Yuklab olish
Onlayn 210 (0/210)
Forumga a'zo bo'lish
Forumdan qidirish
Bosh sahifa