Bloglar | Foydali ma'lumotlar | Jiorjio Armani haqida
Жиоржио Армани – мода етакчисининг чўққига чиқишдаги йўли Италиялик мода дизайнери Жиоржио Армани ўзининг эркак либослари билан дунёда машҳур бўлиб, ARMANI компаниясининг юксалишига ўзининг тоза ва хушбичим маҳсулотлари билан мушарраф бўлган. Жиоржио ўзининг АРМАНИ компаниясига 1975 йилда асос солган бўлиб, 2001 йилгача Италиядан чиққан энг муваффақиятли дизайнер сифатида тан олиб келинган. Унинг компанияси йилига $2 млрд. атрофида савдо айланмасини амалга оширса, ўзининг шахсий давлати салкам $5 млрд.ни ташкил қилади. Биз ўйлаймизки бу шахснинг қандай қилиб оддийдўкон ходимидан таниқли йирик бизнесмен бўлиб олишига қадар босиб ўтган йўли кўпчиликни қизиқтиради... Жиоржио Армани (Giorgio Armani) 11 июль 1934 йилда (1934-07-11) Италиянинг Эмилия-Романя провинциясидаги Пяченца шахрида Туғилган Миллати Италян Маҳсулот Ёрлиқлари Giorgio Armani S.p.A., Armani Collezioni, Emporio Armani, Armani Jeans, Armani Exchange, Armani Junior, Armani Casa. Мукофотлари 1983 йилда Америка либос дизайнерлари кенгаши халқаро мукофоти (CFDA International Award) Ота-онаси: Уго Армани ва Мария Раймонди Ёшлик йиллари Армани Италия шимолидаги Пяченца шахрида туғилди ва ўша ерда уч фарзанднинг бири бўлиб вояга етди. Унинг отаси Уго транспорт компаниясида ижрочи директор, онаси Мария эса уй бекаси эди. "А. Ж. Крониннинг "Қалъа" (The Citadel) асарини ўқиб чиққан ёш Армани тиббиётда ўз ҳунарини шакллантиришга интилади ва Болония Университетига ўқишга киради"-деб ёзади у ҳақда Симон Ҳилс "Таймс" журналида. Икки йиллик олий таълимдан сўнг 1953 йилда Армани ҳарбий хизматга чақирилади ва у ерда ҳарбий госпитал ишларига ҳам сафарбар қилинади. Тажрибадан аён бўлишича, докторлик касби унга чиқарилмаган эди. Дизайнерлик касбий фаолияти Ҳарбий хизматдаги қисқа тажрибадан сўнг Армани Миландаги Ла Ринасенте универсал дўконида витрина ясатувчи ходим лавозимини эгаллайди. Кейинроқ эркак либослари бўлимига таъминотчи бўлиб ўтади ва шу лавозимида мода саноатининг маркетинг соҳасида қимматли тажрибага эришади. 1960 йилларнинг ўрталарида Армани Нино Черути (Nino Cerruti) компаниясига ўтиб, эркак либосларига дизайн ярата бошлайди. Унинг малакасига харидорлар кўп эди. Кейинги ўн йилликда, Черути компаниясида ишлашда давом этиб, Армани бир вақтнинг ўзида ўнлаб компанияларнинг дизайнларига ўз ҳиссасини қўшди. 1960 йилларнинг охирида Армани меъморий чизмачи Сержио Галеоти билан танишади ва бу шахсий-профессионал муносабат кўп йиллар давом этади. 1973 йилда Галеоти уни Миландаги 37 corso Venezia манзилида офис очишга кўндиради. Бу нарса уни кенг миқёсдаги ҳамкорлик даврига олиб кирди ва Армани кўп сонли мода уйлари, шу жумладан Allegri, Bagutta, Hilton, Sicons, Gibò, Montedoro, and Tendresse учун эркин дизайнер бўлиб ишлади. Флоренциядаги Питти Палас (Pitti Palace) нинг Бианка залида уюштирилган кўргазма ва намойишларни кузатиб борган.
Ma'lumotlar
Yaratilgan vaqt: 22 Apr 2019, 20:12
Muallif: @Mahmudjon_BEST (72)
Raxmat aytishgan: 0 kishi
Fikrlar: 0 ta
Ko'rilgan: 3 marta
Shikoyatim bor
Blog bilan bo'lishish
www.uzmasters.ru Onlayn 219 (0/219)
www.uzmasters.ru Forumga a'zo bo'lish
www.uzmasters.ru Forumdan qidirish
www.uzmasters.ru Bosh sahifa
Яндекс.Метрика UzMasterS.Ru