Bloglar | Foydali ma'lumotlar | Беш дақиқада бажариш мумкин....!
Беш дақиқада бажариш мумкин бўлган фойдали ишлар



Ишлардан чалғиб, бироз ҳордиқ чиқаришни истайсизми? Бугун 5 дақиқа бўш вақтни фойдали ўтказиш ҳақида суҳбатлашамиз. Муҳим қўнғироқни кутаётганда ёки бироз танаффус қилишни истаганда нима билан шуғулланишга улгуриш мумкин?
Контраст душ
Фото: Pixabay
Бир ишдан бошқасига ўтишни истадингиз ёки чарчоқни ҳис этдингиз. Беш дақиқа ичида ўзингизга ёрдам беришингиз мумкин. Бунинг учун бор-йўқ зарур нарса – тетиклантирувчи душ. Сув тетиклик беради ва қайта созланишда кўмак кўрсатади. Контраст душ кайфиятни кўтариб, куч бериши аниқ.
Идишларни ювинг
Фото: Pixabay
Уйдасиз ва бироз бўш вақтингиз бор. Беш дақиқани қулайлик учун фойдали тарзда ўтказишингиз мумкин. Масалан, финжонларни қаҳва қолдиғидан тозаланг. Бунинг учун беш дақиқадан кам вақт кетади. Вақт ҳам қисқаради, керакли иш ҳам бажарилади.
Иш столини тартибга солинг
Фото: Pixabay
Беш дақиқали танаффус вақтида тезда бажариш мумкин бўлган яна бир машғулот.
Тезкор спорт
Фото: Pixabay
Беш дақиқа давомида планка туриш, бир неча марта ўтириб туриш ва буралиш машқларини бажаришингиз мумкин. Уларнинг қай бири кўнглингизга мос келади? Муҳими, танаффусни самарали ўтказиш, ўзингиздан миннатдор бўлиш ва организмга фойда келтириш. Бундан ташқари, ҳар куни ташкиллаштирилган беш дақиқали спорт машғулотлари қандай самарали эканига ҳайрон қоласиз.
Тинчланиш
Фото: Pixabay
Тинчланиш – танаффусни тўлдириш ёки иш жараёнидаги кутиш вақтини ўтказишнинг яна бир усули. Бундай вақтларда севимли мусиқа ёнингизда бўлгани маъқул. Ётишингиз ва оёқларни баландга кўтаришингиз мумкин – бу усул оёқ ва томирлар учун фойдали.
Уйдаги севимли кишиларга эътибор беринг
Фото: Pixabay
Уйдаги яқинларингиз билан тез-тез мулоқотда бўласизми? Ахир бу нафақат улар, балки сиз учун ҳам жуда муҳим.
Ma'lumotlar
Yaratilgan vaqt: 25 May 2019, 15:12
Muallif: @RM_FANAT (28)
Raxmat aytishgan: 0 kishi
Fikrlar: 0 ta
Ko'rilgan: 3 marta
Shikoyatim bor
Blog bilan bo'lishish
www.uzmasters.ru Onlayn 241 (0/241)
www.uzmasters.ru Forumga a'zo bo'lish
www.uzmasters.ru Forumdan qidirish
www.uzmasters.ru Bosh sahifa
Яндекс.Метрика UzMasterS.Ru