Bloglar | Foydali ma'lumotlar | Ҳеч бир ишингиз ўхшамаслигининг 6 сабаби
Айрим ҳолларда барча муаммоларнинг асл айбдори – ўзимиз.
Ҳаммамиз ҳам муваффақиятсизликларни бошдан кечирганмиз. Бунинг кўплаб сабаблари бўлиши мумкин, бироқ очиғини айтганда ҳолатларнинг кўпчилиги бир нарсага бориб тақалади: ҳаёт бирор имкониятни таклиф этганида, олға бориш билан боғлиқ босим ва қийинчиликни бартараф этишга интиламиз. Мағлубиятга дарҳол енгилиш осонроқ: орзу йўлида ҳали бизни нималар кутмоқда экан?
Ўз устимизда ишлашни бартараф этиш йўлидаги 10 та асосий омадсизлик сабаблари қуйидагилардир. Улар яхлит стратегияни акс эттиради. Ушбу стратегияларга амал қилиб, муваффақиятсизлик сари қадам қўямиз.
Фото: Лайфхакер
1. Сиз ажралиб қолишдан қўрқасиз
Ҳар қандай жамият ўз аъзоси ортиқча ишончни намойиш этмаслиги учун уларнинг ҳар бирини кузатади.
Ральф Уолдо Эмерсон, америкалик эссеист, шоир ва файласуф
Одамлар ўзгалар ўзгариши ва уларни ноқулай ҳис этишга мажбур қиладиган ишларни бажаришларини ёқтиришмайди. Ўзингизга ўз идеалингиз йўлида чақириқни намойиш этганингизда одамлар буни шахсий ички мувозанатларига қилинган таҳдид ҳисоблайдилар. Ўзгаларнинг муваффақияти уларни шахсий мағлубиятлари ва бекорга сарфланган салоҳиятлари ҳақида ўйлашга мажбур қилади. Бу анча ноқулай. Шунинг учун кўпчилик сизнинг ҳаракатингизга агрессия билан жавоб беради.
Бу ҳаёт ҳақиқати. Агар бирор буюк нарсага эришишни истасангиз, ўзгача эканингизни тушунишга тўғри келади.
Одамлар сизни ғалати, аҳмоқ, эгоист, эзма, масъулиятсиз, ёқимсиз, қўпол, юзаки, ўзига ишончи бўлмаган, семиз ва кўримсиз деб атайдилар. Сизни «реалликка қайтариш»га интиладилар, ўзингизни «нормал» кишидек тутишингизни истайдилар. Агар ўз ғоя ва истакларингизга етарли даражада ишонмасангиз, узоққа бора олмайсиз.
2. Сизга қатъийлик етишмайди
2009 йилда Карл Марлантес Вьетнам уруши хотираларига бағишланган «Маттерхорн» романини нашр эттирди. Китоб бестселлерга айланди. New York Times уни «уруш ҳақидаги энг чуқур мазмунли ва кишида таассурот уйғотадиган асар» деб атади.
Марлантес бундай муваффақиятга қандай эришди? 35 йил давомида китобни нашр эттиришга ҳаракат қилди. Бу унинг бутун умрининг ярмидан кўпроқ вақт. У қўлёзмани олти мартадан ортиқ қайта ёзган. Китобни ёзиб бўлгач, дастлабки йигирма йил давомида нашриётлар уни ўқиб кўриб, романни рад этишган.
Бу каби воқеалар талайгина. Уолт Диснейни ёдга олинг. Уни истеъдодсиз деб ҳисоблашган. Йигирма йил давомида у Памела Трэверсни китобини экранлаштиришга кўндирган.
Кўпчилигимиз олий мақсадимиз йўлида жуда тез енгиламиз. Ахир ҳар бир муваффақият тарихи – қатъият ва кураш тарихи ҳамдир. Арзирли ҳеч бир нарса осонликча берилмайди.
3. Сизга камтарлик етишмайди
Камтарликни уятчанлик билан адаштирманг. Кўпчилик бирор нарсага эндигина эришиб, ўзини ишнинг мутахассиси санайди. Камтарлик эса сиз ҳали ҳамма нарсани билмаслигингизни англашни назарда тутади.
Ҳақиқатан буюк кишилар ҳеч нарса билмасликларини билишади.
Қизиқ жиҳати, ютуқлари у қадар юқори бўлмаган кишилар ўз муваффақиятлари ҳақида гапиришни ёқтирадилар. Айнан улар кучга айланиб, ҳаммани ҳамма нарсага ўргатишади.
4. Алоқаларни йўлга қўйиш ва мустаҳкам муносабатларни ўрнатишни эплолмайсиз
Замонавий дунёда одамлар билан мулоқот қилиш кўникмаси жуда муҳим. Нетворкингни ўзлаштириш бўйича муайян тренинглар ҳам ўтказилади. Бундан ташқари, одамлардан ёрдам сўраш кўникмаси ҳам зарур. Бироқ қўрқув, ўзига бўлган ишончсизлик ёки эзмалик бизнинг ўзгалар билан бўлган муносабатимизга халақит қилади.
Фото: Лайфхакер
5. Бирор кишининг маслаҳатига амал қилиш ўрнига баҳслашасиз
Такомиллашиш ўрнига кимгадир ҳақлигингизни исботлаш - омадсизлик сари кафолатланган йўл. Муваффақиятга эришиш учун қайта алоқа мавжуд бўлган циклга амал қилиш лозим.
Бирор нарсани амалга оширишга ҳаракат қилинг – натижалар бўйича тескари алоқа олинг – ундан фойдали ахборотни олинг – янги бирор нарсани синаб кўринг.
Ўз позициясини қайта кўриб чиқишни ёқтирмайдиганлар бу занжирни бузишади ва тескари алоқани қабул қилишмайди. Шунинг учун ҳам ҳеч қачон ўзгармайдилар.
Бу бизга берилган барча маслаҳатларга қулоқ тутишни англатмайди. Моҳият шундаки, фойдали ёки аксинча эканидан қатъи назар тескари алоқа натижасида келаётган барча ахборотни ҳисобга олиш.
Одам қанчалик ақлли бўлса, ўз мағлубиятлари устида кўпроқ ишлайди.
6. Жуда кўп чалғийсиз
«ВКонтакте», Facebook янгиликлар лентасини текширамиз, почтага кирамиз, яна Facebook, яна «ВКонтакте». Чиройли расм, уни Facebook’да дўстларга улашамиз, яна почтани текширамиз, яна хабарнома ёзамиз, вой қандай чиройли расмлар, уларни яна бўлишамиз, занжирни яна бир бошдан такрорлаймиз.
Ўзингизни танияпсизми? Бу вақтни шу тариқа ўтказмасликни англатади, шундай эмасми?
Ma'lumotlar
Yaratilgan vaqt: 3 Jun 2019, 13:46
Muallif: @CaPiTaN (7)
Raxmat aytishgan: 0 kishi
Fikrlar: 0 ta
Ko'rilgan: 4 marta
Shikoyatim bor
Blog bilan bo'lishish
www.uzmasters.ru Onlayn 180 (0/180)
www.uzmasters.ru Forumga a'zo bo'lish
www.uzmasters.ru Forumdan qidirish
www.uzmasters.ru Bosh sahifa
Яндекс.Метрика UzMasterS.Ru