Bloglar | Foydali ma'lumotlar | Saytni mashxur qilisj

Тилни танлаш

Ўз
O`z
Ру
En
Муҳим хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Кун мавзулари
Реклама
Алоқа
18+
Ўзбекистон
Жаҳон
Иқтисодиёт
Жамият
Технология
Спорт
Lifestyle
Сайтда эълон қилинаётган муаллифлик мақолаларида келтирилган фикрлар муаллифга тегишли ва улар Kun.uz таҳририяти нуқтаи назарини ифода этмаслиги мумкин.



Сайтингизга нима учун ҳеч ким кирмайди, буни қандай тўғрилаш мумкин?
18:32 / 13.08.2018
9285
Lifestyle
Балки одамлар қидирув тизимлари орқали сайтингизга киришмаётгандир. Буни тўғрилаш мумкин.

Ҳозир кўпчиликда интернет YouTube ва ижтимоий тармоқлар билан боғлиқ деган таассурот уйғотмоқда. Одатий сайтларга камроқ эътибор қаратиляпти.

Бироқ улар ҳали ҳам оммага маълумот етказиш ва мулоқот қилишнинг муҳим инструменти саналади. Кимгадир сайт бизнесни ривожлантириш учун керак. Бу шаҳар чеккасидаги компаниянинг “5 саҳифадан иборат ташриф қоғози” бўлиши ҳам, миллионлик аудиторияга эга йирик интернет-дўкон ёки медиа бўлиши ҳам мумкин. Кимдир блог юритиб, вақти-вақти билан одамлар билан фикрларини ўртоқлашади. Сайтни яратиш сабаблари жуда кўп бўлиши мумкин.

Ҳар қандай лойиҳа учун ҳам умумий жиҳат мавжуд: ҳамма ташрифчилар сони кўп бўлишини истайди.

Қанча одам сайтга кираётганини қандай билиш мумкин?

Қидирув тизимлари махсус сервислар яратишган - Google Analytics ва “Яндекс. Метрика”. Улар ёрдамида сайтдаги фойдаланувчилар ҳаракатини кузатиш, қандай сўров асосида киргани, қаердан қаерга ўтгани, қайси саҳифаларни кузатганини билиш мумкин.

Трафик манбаси бўйича ҳисобот қуйидаги кўринишда бўлади:



Сайтдаги энг кўп кўрилган саҳифалар бўйича:



Сайтингиз бўйича бундай маълумотни олиш учун саҳифангизда кузатиш учун ҳисоблагич кодини ўрнатиш лозим.

Агар сайтингиз Word Pressда ишласа, кодни махсус плагин орқали қўшиш мумкин. Бу эса сичқончанинг бир ҳаракати билан амалга оширилади.



Умуман олганда, одамлар сайтларни қидирувдан қандай топишади?

Керакли маълумотга йўналтирадиган қидирув қатори ортида қандай алгоритмлар тургани ҳақида ҳамма ҳам ўйлаб кўрмайди. Қидирув тизими интернетни бутунлай сканер қилади, биз эса танлаб олинган маълумотни оламиз.

Бу танлаш жараёни уч гуруҳдаги омилларни ҳисобга олган ҳолда алгоритмлар томонидан амалга оширилади: ички, ташқи, хулқ-атвор билан боғлиқ. Гап сайтни тўлдириш, авторитетликнинг ташқи кўрсаткичлари (ким ва қанчалик тез-тез сайтга мурожаат қилади) ва фойдаланувчилар ресурсингиз билан қандай алоқа қилишига боғлиқ: улар охир-оқибат натижадан мамнун бўлишадими ёки ҳаволани бир неча сониядан сўнг ёпиб қўйишадими?

Бу омилларнинг бари сифат мезонлари тўпламини намойиш этади. Омиллар ҳақиқатан ҳам кўп. Сайтни бу талабларга мослаштириш орқали унинг “кўриниши”ни яхшилаш ва ташрифлар сонининг ортишига эришиш мумкин.
Ma'lumotlar
Yaratilgan vaqt: 1 May 2019, 01:05
Muallif: @MR_BaxtiyoR (1)
Raxmat aytishgan: 0 kishi
Fikrlar: 0 ta
Ko'rilgan: 4 marta
Shikoyatim bor
Blog bilan bo'lishish
www.uzmasters.ru Onlayn 220 (0/220)
www.uzmasters.ru Forumga a'zo bo'lish
www.uzmasters.ru Forumdan qidirish
www.uzmasters.ru Bosh sahifa
Яндекс.Метрика UzMasterS.Ru